Ёш футболчиларимиз мамлакатимиз обрўсини муносиб ҳимоя қилди

Кеча Саудия Арабистони Тоиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд» ўйингоҳида футбол бўйича U-17 Осиё кубогининг финал беллашуви бўлиб ўтди.
Унда Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамаоси Саудия Арабистони ўсмирлари билан учрачиб, ўсмирларимиз 2 киши кам бўлиб қолганига қарамай 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.





Аҳамиятли томони шундаки, ушбу мусобақада қорақалпоғистонлик Нурбек Сарсенбаев, Азизбек Эримбетов ва Баҳодир Избоскановлар ҳам иштирок этиб, жамаомиз ғалабасига ўзларининг салмоқли ҳиссаларин қўшди ва олтин медал билан мукофатланди.
Шунунигдек, терма жамаомиз дарвозобани Нематуллоҳ Рустамжонов «Энг яхши дарвозобан», Асилбек Алиев «Энг яхши ҳужумчи», Садриддин Хасанов «Энг яхши ўйинчи» номинацияси бўйича махсус совринларни қўлга киритди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси