Замонавий насос ва қуёш панелларининг аҳамияти кенгаймоқда
Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари томонидан насос станцияларида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид масалаларга бағишланган семинар ташкил этилди.
Станцияда ўтказилган кўргазмали семинарда тумандаги барча насос станцияларининг раҳбарлари ва ишчи-ходимлари иштирок этди.
Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев жорий йилнинг 17 апрель куни Сув хўжалиги вазирлигида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда насос станцияларида энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича белгиланган вазифаларга кенг тўхталиб, амалга ошириладиган муҳим ишлар белгилаб олинди.
Тадбирда жорий йил сув хўжалигида «Насослар самарадорлигини ошириш йили» деб белгилангани алоҳида таъкидланиб, бу борада амалга ошириладиган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Мутасаддилар насос станцияларида қандай қилиб энергияни тежаш мумкин, деган саволга аниқ жавоб берадиган чора-тадбирларни амалга ошириши зарурлиги таъкидланди.
Жумладан, синов тариқасида ушбу насос станциясидаги қуввати 110 кВт, сув чиқиши 0,5 м3/сек. бўлган насос агрегати ўрнига 2 дона замонавий «SHIMGE» насос агрегатлари ўрнатилган.


Ушбу тадбирларнинг энергия тежашдаги аҳамияти тушунтирилиб, иштирокчилар ушбу насос агрегатлари ва ўрнатилаётган қуёш панеллари билан танишиб, қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Шу мазмундаги семинарлар бошқа туманларда ҳам ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги