Бугун ЎзЛиДеП томонидан ҳар йили ўтказилаётган «Тадбиркор аёл-2025» танловининг тумандаги маҳалла босқичи ташкил этилди.
Кўрик-танловнинг асосий мақсади ҳудудларда маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, кам таъминланган оилаларга моддий, маънавий ғамхўрлик кўрсатган, «Ayollar,» «Ёшлар» дафтарларида рўйхатда турганларни иш билан таъминлашда ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва меҳнатсевар аёлларга алоҳида эътибор қаратаётган тадбиркор аёлларни аниқлашдан иборат.
Танловнинг Кегейли тумани «Ғужум терек», «Халқабад», «Бахтли» ва «Қуяшли» МФЙдаги «маҳалла» босқичи ҳам юқори даражада ташкил этилди. Кегейли тумани «Қуяшли» МФЙда бўлиб ўтган танловда тадбиркор ва ҳунарманд аёллар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ғолибликка номзодларнинг амалий ишлари билан яқиндан танишиб, шу кунгача эришган ютуқлари, имкониятлари, истиқболдаги режалари ва камчиликларини ҳам ўрганди.
Танлов якунига кўра «Қуяшли» МФЙ ҳудудидаги якка тадбиркор Г.Пердебаева маҳалла босқичида ғолиб бўлиб, туман босқичига йўлланма олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги