Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда

475

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ҳ.Султанов 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериши учун Элликқалъа туманидаги Қирққизобод ОФЙ биносида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланиб, тегишли ташкилотларга юборилган депутатлик сўровларига берилган жавоблар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги фармони асосида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг учинчи сессиясида кўриб чиқилган масалалар тақдим этилди, – деб маълум қилади Элликқалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Ҳудуд аҳолиси депутатга ҳудудда учраётган муаммолар бўйича мурожаатлар билдирди.

Билдирилган мурожаатларнинг ҳал этилиши юзасидан депутат назорати ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги