Куч тузилмалари ходимлари ақл мусобақасига тушди

Ақл, теран билимлар беллашуви бўлган интеллектуал ўйинлар кундан-кунга замонавий, тарихий, касбга оид ва бошқа қизиқарли саволлар билан бойиб, соҳалардаги ходимлар ўртасида ҳам ўтказиб борилиши анъанага айланмоқда.
Шундай мусобақалардан бири – «Заковат» интеллектуал ўйини Хўжайли тумани Ахборот-кутубхона марказида ташкил этилди.
«Заковат» интеллектуал ўйинини ўтказишдан мақсад – соҳа ходимлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдир.
Тадбирда Хўжайли тумани Ички ишлар бўлимининг «Антакия,» «Адолат,» Миллий гвардиянинг «Қалқон,» Фавқулодда вазиятлар бўлимининг «Шунқорлар» жамоаси ходимлари беллашди.


Тадбир якунида ИИБнинг «Адолат» жамоаси ғолиб бўлди. Иштирокчиларга Ички ишлар бўлими томонидан диплом ва совғалар топширилди. Хўжайли тумани Ахборот-кутубхона марказига ташаккурнома ва китоб совға қилинди.

А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги