Таниқли инсонларнинг умри-ёшлар учун сабоқ

Китоб янгилиги
Жамиятимизнинг ривожланиши, фаровон ҳаётда яшаши йўлида қанчадан-қанча мард ва донишманд аждодларимизнинг фидокорана хизмат этиб, улар халқимиз ёдида абадий муҳрланиб қолган. Тарихимизда халқимиз ардоқлаган кўпгина тарихий шахслар яшаб ўткан. Уларнинг ўткан ўмри бугунги авлод учун сабоқ бўлиб ҳисобланади.
Яқинда «Jeti Iqlim» босмаси XIX-XX асрда яшаган шундай инсонларнинг ҳаётидан хотиралар берилган «Белгили инсанлар өмиринен еске түсириўлер» номли китобини босиб чиқарди.
Китобда Айдос бий, Ораз Муҳаммед оталиқ, Авазжон хожа, Нажим Давқараев, Аллаяр Досназаров, Аяпберген Муўсаев, Избасар Фазилов, Ибрайим Юсупов, Айимхан Шамуратова ва халқимизнинг тарихи ҳақида таниқли адабиятчи, тарихчи, этнограф олимлар ва шоирларнинг хотиралари берилган.
Китоб халқимизнинг манъавий дунёсини бойитишда аҳамиятли ўқув қўлланма бўлади деган умиддамиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси