Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Улуғбек Жалменов Шуманай туманида сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ва давлат муассасаси, ташкилотлари вакиллари, Мунчоқли, Маданият, Тоза бозор МФЙ аҳолиси иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, уларнинг аҳамияти ва мазмуни, соҳаларда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар, шунингдек, маҳаллаларда қилиниши лозим бўлган муҳим ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Депутат У.Жалменов 2025 йилнинг биринчи чораги давомида олиб борган ишлари бўйича сайловчиларга ҳисобот берди.
Депутат ҳисоботидан сўнг, маҳаллаларда учраётган муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.
Учрашувда фуқароларнинг шахсий мурожаатлари ҳам тингланиб, ижроси депутат томонидан назоратга олинди.





Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли муаммоларига ечим топиш борасидаги чора-тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги