Ҳозирги вақтда Косово Республикасида EGMO – 2025- Европа Қизлар Математика Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Олимпиадада дунёнинг 55 мамлакатдан 300 га яқин ўқувчи қизлар иштирок этишди.
Халқаро даражада ўтказилган бу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоасидан иборат ўқувчи-қизлар катта муваффақиятга эришди. Жумладан, улар томонидан 1 кумуш, 2 бронза қўлга киритилди.
Ғолиблар сафида Нукус шаҳри 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Малика Хожамуратова ҳам бор.
У мусобақада учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибаси бўлди.
-Ўқувчимиз бундан олдин ҳам халқаро Олимпиадаларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган эди,-дейди Нукус шаҳри 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб директори Марат Ибрайымов.-Фурсатдан фойдаланиб, мактабимиз жамаоси номидан ўқувчимиз ва унинг устози Зарафшан Абдирашидовани эришган ютуғи билан табриклайман. Уларнинг келгусидаги ўқишлари ва ишларига катта муаффақият тилайман.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси