Тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилиши белгилап олинди

Беруний туманида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров тумандаги маҳалла еттилиги билан ўқув семинарини ўтказди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матирзаев, ИИБ бошлиғи М.Муратов иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан суҳбат ўтказилди, – дебмаълумот беради Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш даврида аҳолини, шу жумладан, эҳтиёжманд оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли соҳа вакиллари тушунтириш ишларини олиб борди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги