Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда институтда маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларда юксак ахлоқий қадриятларни шакллантириш ва жамиятда маънавий муҳитни яхшилашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишни институт ректори, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Қ.Қодиров олиб борди, – деб маълум қилади НДПИ Матбуот котиби И.Матеков.
Соҳада рўй бераётган муаммолар ва амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилиб, галдаги вазифалар таъкидланди.
Талаба-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар, зарарли иллатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва тарғибот-ташвиқот ишларининг самарали усулларидан фойдаланишнинг аҳамияти таъкидланди.
Қайд этилган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Шунингдек, кенгаш аъзоларидан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, факультетлар кесимида тегишли ўрганиш ва тарғибот ишларини олиб боришга келишиб олинди.
Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги