Таълим: Изланганга имкон кўп, ёки пресс-турда тўғилган ўйлар

246

Жорий йил 14 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари томонидан хорижий ва маҳаллий грант лойиҳаларида ғолиб бўлаётган таълим муассасаларини бориб кўриш таклиф этилган эди. Ушбу таклиф вазир Г.Кожабаева томонидан маъқулланиб, оммавий ахборот воситалари учун хорижий ва маҳаллий грант лойиҳаларида иштирок этиб ғолиб бўлган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирга республикамизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва блогерлер иштирок этиб, Нукус тумани ва пойтахтимиздаги қатор таълим муассасаларида бўлди.

Хусусан, журналист ва блогерлар вазирлик раҳбарлари билан биргаликда, Маҳаллаларни ривожлантиришнинг кластер лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган «Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш» лойиҳаси асосида Нукус туманидаги 17-сон умумтаълим мактаби, 13-сон мактабгача таълим ташкилоти, Тақиркўл овул фуқаролар йиғини «Қуўликўл» овулида болалар боқчаси қурилиши билан танишди.

Жумладан, мазкур лойиҳа доирасида мактабимиз замонавий техник воситалар билан жиҳозланди,-дейди 17-сонли умумтаълим мактабининг директори Мақсет Бегдуллаев.-Ушбу техник воситалар ўқув жараёнини рақамлаштириш, интерфаол таълим усулларини жорий этиш ва ўқувчиларнинг замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу тумандаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида эса, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш ва сувдан самарали фойдаланиш йўлида муҳим қадам ташланоқда. Ташкилот Япония давлатининг илғор технологияларига асосланган «Johkasou» типидаги оқова сувни марказлаштирилмаган тозалаш тизимини ўз ҳудудида ўрнатиш бўйича лойиҳа таклифи билан иштирок этди ва ғолиб бўлди.

-Олдинлари ҳудудимизда марказлаштирилмаган тозалаш тизимини бўлмагани сабабли, оқаба сувларни махсус автомашиналарни ёллаб, бунинг учун қўшимча маблағ ишлатар эдик,-дейди ташкилот директори Нигара Жамалова.-Япониянинг янги тизими қурилиши билан энди боқчамиз канализациясидан чиққан сувлар техник сувга айлантирилиб, ундан ҳудудимизни сувғориш ва санитария мақсадларида фойдаланмоқдамиз. Шунингдек, ускуна томонидан биофильтрланган ҳар хил чиқиндилар, минерал ўғитга айлантирилмоқда.

«Тақиркўл» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Қувликўл» овули туманнинг энг чаккадаги овули бўлиб, ҳудуд аҳолиси болалар боқчасига муҳтож эди.

Туман ва соҳа раҳбарлари, маҳалла фаолларининг биргаликдаги юргизган ишлари натижасида, овулда Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК фонди томонидан замонавий 120 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

-Ушбу лойиҳа болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олишни кенгайтириш ва уларга сифатли таълим-тарбия муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган,-дейди Нукус тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Мурат Тажетов.- Лойиҳанинг умумий қиймати, 5 миллиард 40 миллион сўм бўлиб, қурилиш ишлари «Қизкеткен Қурилиш» МЧЖ қурувчилари томонидан олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари келгуси ойда якунланиб, фойдаланишга топширилиши белгиланган. Айни кунда пардозлаш ишлари юргизилмоқда.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Нукус шаҳридаги 2-сонли ва 46-сонли мактабларда бўлди.











Жумладан, Нукус шаҳридаги 2-сонли айрим фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумтаълим мактаби қатор йиллардан бўён чет элли ҳамкорлар билан бирга ишлаб келмоқда.

-Мактабимиз 2014-йили Япониянинг давлатимиздаги элчихонасининг махсус гранти ғолиби бўлиб, ўқувчиларимизни парта ва ўриндиқлар билан жиҳозладик,-дейди мактаб директори Бағдагул Юсупова.-Жумладан, Германия Ҳамкорлик Ташкилоти ТехVет (Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини жорий этиш ва модернизация қилиш) лойиҳаси доирасида фаол иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида мактаб инфратузилмаси ҳам замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Хусусан, 8 дона «BAOYU»  русумли замонавий тикув машиналари, 2 дона оверлок машинаси, дазмол ва дазмоллаш столи келтирилиб, ўқувчиларнинг амалий машғулотлари учун алоҳида тайёрланган хонага ўрнатилди. Ушбу лойиҳа мактаб ўқувчиларининг эрта ёшдан ўз қизиқишлари ва салоҳиятига мос касбларни танлашига ёрдам беради, шунингдек, бозор иқтисодиётига мос рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

Нукус шаҳридаги 46-сонли умумий ўрта таьлим мактаби ўқитувчиси Венера Арзимбетова эса, «Fulbright Teacher Exchanges» дастури доирасида грант ютиб олди.

-Мактабимизда 9-12 ёш оралиғидаги ўқувчилар учун замонавий робототехника тўгараги ташкил этилиб, унда болалар LEGO конструкторлари, микроконтроллерлер (Arduino ҳәм Raspberry Pi) ва визуал дастурлаш воситалари ёрдамида ўз роботларини яратиб, уларни дастурлашни ўрганмоқда,-дейди мактаб директори Мадина Абдукаримова.

Ўтказилган тадбир давомида журналист ва блогерлер вазирлик раҳбарлари билан биргаликтда Нукус тумани ва пойтахтимиздаги таълим муассалари ишлари билан танишиб, уларда яратилаётган имконият ва мумкинчиликларга кўнгиллари тўлиб, соҳа фидоийларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирди.

Тадбир якунида барча соҳалар сингари, таълим соҳасида ҳам, изланган раҳбарга имканият кўп эканлиги кўзга ташланди. Ундан самарали фойдаланиш ташкилот раҳбарининг билим салоҳияти ва ташкилотчилик қобилиятига боғлик.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси