«Қазият кубоги» ғолиблари аниқланди

Пойтахтимиздаги Нукус «Муҳаммад ибн Ахмад ал Беруний» ўрта махсус ислам билим юртининг ёзги спорт майдончасида мини-футбол бўйича «Қозият кубоги» мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақага республикамизнинг барча ҳудудларидан диний соҳада ўқувчи ва хизмат олиб борадиган ҳаваскор жамаолар қатнашди.
Кубок учун ўтган қизғин беллашувлар якунида, Нукус «Муҳаммад ибн Ахмад ал Беруний» ўрта масхсус ислам билим юртининг «Дўстлик» жамаоси биринчи ўринди эгаллаб, «Қазыят кубоги» эгасига айланди.
Шунингдек, мусобақага фаол иштирок этган Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида яшовчи диний ходимларидан иборат «Довқора» жамаоси иккинчи, Нукус шаҳар диний ходимларидан ташкил топган «Арал» жамаоси учунчи ўрин ғолиби бўлди.
Мусобақа якунида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосори Р.Нуразизов ва Қорақалпоғистон мусулмонлари Қозияти қозиси Б.Разовлар иштирокчиларни эришган зафарлари билан табриклади ва ғолиб жамаолар билан мусобақада яхши ўйин кўрсатган футболчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Мусулмонлари қозияти ва «Вақф» хайрия фонди томонидан эсдалик совғалар топширилди.









Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси