Экиш ишларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Қонликўл тумани ҳокимлигида соҳа ходимлари иштирокида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида баҳорги экиш ишларга бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Туман ҳокими Б.Султанов ва республикадан бириктирилган вакиллар чигит экишнинг бориши ва унинг агротехникасига тўхталиб ўтди.



Қайд этилганидек, туманда жорий йил ҳосили учун 139 та фермер хўжалигида 5700 гектар майдонга чигит экиш кўзда тутилган. Бунинг учун 6 та шохобча, 8 та ҳудудга 10 та экиш отряди тузилиб, уларнинг таркибига юқори унумли ҳайдов ва транспорт тракторлари, экиш агрегатлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларига сервис хизматини кўрсатувчи техникалар бириктирилган.
Тадбирда бундан ташқари ерларни ўз вақтида шудгорлаш, экин сифатига алоҳида эътибор қаратиш чоралари белгиланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги