Тожикистондаги зилзилада 94 та уй вайрон бўлди

222

Тожикистон шарқида якшанба куни кетма-кет содир бўлган зилзила натижасида тўқсон тўртта уй бутунлай вайрон бўлди, деб хабар тарқатди республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси Инқирозни бошқариш маркази.

Аввалроқ Рашт вилоятида ер қимирлаши оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.

Маълумотга кўра, 200 дан ортиқ ёрдамчи бино, жумладан мактаб, тиббиёт мажмуаси, чойхоналар вайрон бўлган ёки шикастланган.

Миллий фанлар академияси Геофизика хизмати ҳисоботида 2025 йил 13 апрель куни соат 09:24 да  мамлакатда ер кучли силкингани қайд этилди. 5-6 балл магнитудали зилзила ўчоғи Душанбе шаҳридан 160 километр шимоли-шарқда экани аниқланди. Ўша куни табиий офат уч марта қайталангани сезилган.