Қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган кўргазмали семинар

218

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ерга ишлов бериш – деҳқончиликнинг асоси бўлиб, келгусида етиштириладиган ҳосилнинг мўл ва сифатли бўлишига бевосита таъсир кўрсатади, йилнинг ҳар бир мавсумидан унумли фойдаланишни талаб этади.

Тўрткўл тумани «Тозабоғйоп» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Намунали Мансур» фермер хўжалиги далаларида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Ўтказилган кўргазмали семинар муҳим жараёнларни қамраб олди.

Унда Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ш.Тешаев, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари К.Сабиров, тегишли ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди, – деб маълум қилади Тўрткўл тумани Ахборот хизмати бўлими.


Семинар давомида ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш, озиқлантириш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш бўйича қатор масалалар ҳақида сўз юритилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги