Қиличбозларимиз аэропортда тантанали кутиб олинди

200

Аввал хабар берганимиздек, Хитой давлатида Қиличбозлик спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон қизлар ва йигитлар терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади.

Жамоа таркибида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари Ислом Абдазов ва Муса Аймуратов, Гулистон Пердебева, Аякўз Жумамуратовалар ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.

13-апрель куни Нукус халқаро аэропортида Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.



Кутиб олиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, Спорт вазири Е.Қутибаев, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, академик А.Реймов, спорт усталари, талаба-ёшлар ва яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар спортчиларимизни бутун халқимиз номидан самимий табриклади ва келгуси мусобақаларда ҳам фақат омад ёр бўлиб, бундан ҳам юқори натижаларга эришишида тилакдошлик билдирди.

Маросимда ғолиб спортчилар ва унинг мураббийлари ҳам чиқиб сўзлаб, ўзларига кўрсатилаётган юқори эътибор учун тадбир ташкилотчиларига ўз миннотдарчиликларини билдириб, келгуси мусобақаларда ҳам буннан да юксак натижаларни қўлга киритишига ваъда беришди.

Адилбай Оразов,    

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси