БМТнинг доимий координатори билан учрашув ўтказилди

252

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабина Махл билан учрашди.

Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори билан қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида топшириғи билан Қора уйни (Қорақалпоқ ўтови) ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерослари рўйхатига, Қўбиз чолғусини эса ЮНЕСКОнинг муҳофаза рўйхатига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, амалий ишлар доирасида Қорақалпоғистоннинг маданий меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодлар учун сақлаб қолиш мақсадида, ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан Қўбиз чолғу асбоби ҳамда жировчилик мероси ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги