Нукус кончилик институтида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги жамоат фонди танловининг «Иқтидорли ёшлар – уюшмаган ёшларга намуна» мавзусидаги лойиҳаси асосида ушбу олийгоҳ талабалари  ва «Янгибозор» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, институт талаба-ёшлари ва «Янгибозор» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида «Zakovat Quiz» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Унда иштирокчилар Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан тайерланган  саволларга гуруҳ бўлиб тез ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қилишди. Танлов якунида ғолиб жамаолар ташкилотчилар томонидан тайерланган махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


-Танловда институт талабалари билан бирга, «Янгибозор» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ҳам ўзларининг интеллектуал салоҳияти ва фаоллигини кўрсатди,-дейди институт директорининг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи ўринбосари Довудбой Қурбониязов. –Келажакда ушбу ёшлар мамлакатимиз ва халқаро миқёсида ўтказиладиган интеллектуал ўйин ва танловларда ўзларининг билим ва иқтидорларини кўрсатишига ишонч билдирамиз.

«Иқтидорли ёшлар – уюшмаган ёшларга намуна» мавзусидаги лойиҳа доирасидаги тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Адилбай Оразов, 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси