Даромадли ҳотин-қизлар сафи кенгаймоқда

Ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишда маҳалла еттилиги алоҳида ўрин тутади.
Беруний тумани Бўстон маҳалласида яшовчи А.Бекиева имтиёзли кредитдан фойдаланиб, томорқасида иссиқхона фаолияти билан шуғулланмоқда. Ушбу тадбиркорлиги туфайли 4 нафар фарзандини олийгоҳда ўқитяпти. Буларнинг барчаси ҳалол меҳнат натижаси эканини таъкидлади.
Ушбу маҳалладаги 300 дан ортиқ хонадонлар республикамиз бўйлаб сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини етиштириш билан шуғулланади.

– Ёш оилаларга берилаётган эътибор туфайли, «Ёшлик макон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар ҳам давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқда. Уй шароитида кўрпа, кўрпача, турли шаклдаги ёстиқлар тикиб халқимизнинг яхши кунларида хизмат қилишни йўлга қўйган, – дейди Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Шунингдек, Шаббоз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Нийетуллаева имтиёзли кредит олиб, нон цехини ишга туширган. Буюртма асосида нон ва патир пишириб, ички бозорда сотишни бошлаган.

– Президентимиз томонидан боқувчиси йўқ, ёлғиз оналарга яратилаётган имконият ва берилаётган имтиёзлар учун миннатдорлик билдираман, келгусида фаолиятимни янада кенгайтиришни режалаштиряпман, – дейди У.Нийетуллаева.
Яратилган шундай имкониятлардан самарали фойдаланаётган хотин-қизлар бугун кўпчиликни ташкил этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги