Футбол:«Универсиада»да қорақалпоғистонлик ёшлар қандай ўйин кўрсатмоқда?

186

Хоразм вилоятида футбол бўйича «Универсиада» спорт мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақага мамлакатимизнинг барча ҳудудлаирдан 14та жамоа 4 та гуруҳга бўлиниб ўйинлар  ўтказмоқда.



Жумладан, Рустам Хайдаров мураббийлигидаги Қорақалпоғистон терма жамоаси 10-апрель куни «В» гуруҳининг дастлабки турида Андижон вилояти жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда Наманган вилоят жамаоси самарқандлик ёшлар ўстидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун эса мусобақада 2-тур ўйинлари бўлиб ўтиб, унда республикамиз футболчилари Самарқанд вилояти жамоасига 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Андижон вилояти жамоаси эса ушбу турда Наманганлик тенгдошлари устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Турнирда ўтказилган икки турдан сўнг, Қорақалпоғистон терма жамоаси дарвозаларга киритилган голлар ҳисобидан гуруҳда биринчи ўринди эгаллаб тур.

«Универсиада» спорт мусобақасида 3-тур ўйинлари эртага 12-апрель куни ўтказилиб, унда республикамиз жамоаси наманганлик ёшлар билан келаси босқич йулланмаси учун кураш олиб боради.

 Адилбай Оразов,    

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси