«Андижон-2025» I халқаро олимпиадаси якунланди

Андижон вилоятида 9 апрель куни тиббиёт олий ўқув юртлардан талабалари ўртасида «Андижон-2025» I Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.
Олимпиадада хориждан ва республикамиздаги олий ўқув юртларининг терма жамоалар иштирок этди.
Олимпиаданинг асосий мақсади, талабаларни таълим ва фан интеграциясига жалб қилиш орқали жамиятимизда тиббиёт фанининг ривожланишини таъминлашни мақсад қилиш билан бирга, талабаларнинг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш ҳисобланади.
Халқаро олимпиадада Қорақалпоғистон тиббиёт институти талабалари Итиборхон Исакова ва Эленора Файзуллаевалар ҳам қатнашиб, учинчи ўринларни эгаллади.
Шунингдек, институт талабалари Наргиза Нуруллаева «Grandmaster of pathogenesis» (Патогенезнинг буюк устаси), Жўрабек Худайназаров «Surgeons Golden Hands» (Хирургларнинг олтин қўллари) ва Зухробиддин Ҳакимов «Golden Hands» (Олтин қўллар) номинациялари бўйича махсус диплом билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги