Оила ва аёллар қўллаб-қувватланмоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 14 март санасида «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан Тўрткўл туманида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Р.Шамуратов, Ўзбекистон Касаба уюшмаси Федерациясидан Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган вакил Б.Султанов, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тегишли муассаса, ташкилот раҳбарлари иштирок этди, – деб маълум қилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Бўлиб ўтган йиғилишда мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар бўйича тегишли муассаса, ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва режалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги