«…дафтар»даги аёлларга бериладиган ёрдам масалалари муҳокама қилинди

213

Шуманай тумани ҳокимлигида тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида «Аёллар дафтари»нинг 6-босқичи бўйича қилинадиган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган вакил Б.Султанов, Шуманай тумани прокурори М.Матчанов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Бекбергенов, туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Қаллиқиличова ва тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПҚ-103-сонли қарорида белгиланган вазифалар ҳамда «Аёллар дафтари»нинг 6-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича масъул раҳбарларга қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тегишли топшириқлар берилди.

«Аёллар дафтари»нинг 6-босқичи доирасида хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турлари, уларни амалга ошириш механизмлари ва масъул шахсларнинг вазифалари таҳлил қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар «Аёллар дафтари»нинг 6-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга қаратилган қатор таклифларни билдирди.

Шуманай тумани ҳокимлиги «Аёллар дафтари»нинг 6-босқичи доирасида хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамларни самарали амалга ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлиги таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги