Хоразм вилоятининг яна бир дўстлик ёрдами

Мамлакатимиз бўйлаб қурилиш, ободонлаштириш ишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар самарали давом этмоқда. Шу мақсадда Хоразм вилояти ва Шуманай туманининг дўстона муносабатлари ҳам мустаҳкамланмоқда.
Қувонарлиси туман маркази ичидан ўтадиган катта йўлга асфальт ётқизиш ишлари бошланди. Хусусан, Хоразм вилояти ҳомийлигида Шуманай туманидаги Тоза бозор, Маданият ва Мунчоқли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан ўтувчи Амударё кўчасининг 1258 метрлик оралиғида асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

Бу лойиҳа икки ҳудуд ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади, албатта.
Шуманай тумани аҳолиси учун қулайлик яратиш ва инфратузилмани яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Хоразм вилояти ва Шуманай тумани ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунасидир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги