Янги имкониятлар сари муҳим қадам

174

«Маҳаллада бир кун» лойиҳаси хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳа бўлиб, бугун Мўйноқ туманидаги Тик ўзак маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ушбу лойиҳа доирасида хотин-қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Лойиҳада Мўйноқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Б.Жамалова, депутат К.Насирова, туман корхона ва муассасалари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ушбу ташаббус маҳалладаги хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларнинг муоммаларини жойида ўрганиш ва ечим топиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, хотин-қизлар – маҳалланинг таянчи. Улар оилани мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жамоат ишларида фаол иштирок этиш орқали жамият ривожига катта ҳисса қўшмоқда. «Маҳаллада бир кун» лойиҳаси – маҳаллалардаги хотин-қизларга янги имкониятлар эшигини очадиган муҳим қадамдир.

Лойиҳа доирасида турли соҳа вакиллари маҳаллага келиб, аҳолининг фикр-таклифлари ва эҳтиёжларини ўрганди ҳамда хотин-қизларимиз билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди.




Улар томонидан кўтарилган масалалар бўйича тегишли чоралар белгиланиб, бартараф этиш чоралари кўрилади.

Учрашувда хотин-қизлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги