Инсон ҳуқуқлари ҳимояси масалалари муҳокама қилинди


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов тадбирни очиб берар экан, инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлараро ҳамкорлик ва халқаро мулоқотнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади.
БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Софи Киладзе, Парламентлараро Иттифоқ ҳамда БМТ вакиллари парламент салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани жорий қилиш ва назорат механизмларини мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Бу йўналишда дунёда ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, болалар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий база мавжудлиги, уни амалга ошириш механизми ишлаётгани қайд этилди. Бу ҳимоя воситаларини янада кучайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Норгул АБДУРАИМОВА,
ЎзА мухбири