Франция билан халқаро ҳамкорлик масалалари мустаҳкамланмоқда
196

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Тошпўлатов ҳамда Франция Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Франциянинг разведка ва терроризмга қарши курашиш бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси жаноб Паскаль Майос (Pascal Mailhos) ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир жараёнида томонлар ўзаро амалий ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари, хусусан, терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилдилар.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.