Ёш волейболчилар ғолиблик учун беллашди

200

2-8-апрель кунлари Нукус шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунига кўра ўғил болалар ўртасида, 1-ўринни Қашқадарё вилояти, 2-ўринни Фарғона вилояти, фаҳрли 3-ўринни эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эгаллади.

Қизлар ўртасида эса, 1-ўринни Андижон вилояти, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси, 3-ўринни Хоразм вилояти жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси