Қуёш панелларидан фойдаланувчилар сони ортмоқда

182

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида объектларда қуёш панелларини ўрнатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ вакиллари Тахтакўпир туманида ҳам ўрганиш ишларини олиб борди.

Тумандаги Қараой овул фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Алланиязова ўз уйига ўрнатган 3 кВт қувватли қуёш панеллари орқали хонадонининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондирмоқда. Шунингдек, мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзларга эга бўлиш билан бирга, истеъмолдан ортган энергияни тармоққа сотиш орқали, йилига 4-5 миллион сўм қўшимча даромад топаяпти.

Таъкидлаш жоизки, туманда шу кунга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган муқобил энергия манбалари ҳисобидан соатига 176,6 кВт. электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.

Аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панеллари орқали туманда соатига 250 кВт. электр энергияси ишлаб чиқарилиб, энергия тежалиши ва самарадорлигига эришилмоқда.


Ўрганиш ишлари тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тегишли уй-жойларда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги