АҚШ визасини олмоқчи бўлганларнинг ижтимоий тармоқлари текширилади

АҚШнинг талабалар ва бошқа турдаги визаларини олмоқчи бўлганларнинг ижтимоий тармоқлари текширилади.
Давлат котиби Марко Рубио консуллик ходимларига АҚШ ва Исроилни танқид қилишда гумонланганларнинг ижтимоий тармоқларини синчковлик билан текширишни буюрган. Алоҳида назоратга олинадиган виза турлари талабалар, касбий таълим ва меҳмонга бориш учун визалар ҳисобланади.
Айниқса, террорчилар билан алоқаси бор ёки уларга хайрихоҳлик билдиришда гумон қилинаётганлар, 2023-йил 7-октябрдан 2024-йил 31-августгача АҚШнинг талабалар ёки алмашинув дастури визасига эга бўлганлар ёки визаси 2024-йил октябр ойидан кейин бекор қилинганларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари синчиклаб текширилади.
Шунингдек, агар ариза берувчининг хатти-ҳаракати ёки муносабати АҚШ фуқаролари ёки маданиятига нисбатан душманона муносабатда бўлса, унга виза берилиши рад этилиши мумкин.