Транспорт соҳасида янгиланишлар юз бермоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигида республикамиз транспорт соҳасида жорий йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишлар ва келгуси иш-режаларга бағишланган матбуот анжумони бўлиб ўтди.
Анжумонга вазирлик раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда республикамиз транспорт соҳасида жорий йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишлар ва келгуси иш-режалар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосори Б.Юсупов, Қўнғирот темир йул узели бошлиғи А.Палимбетовлар батафсил маълумот берди.


-Жорий йили республикамиз пойтахтига 13 янги автобуслар олиб келиниб, Нукус шаҳри аҳолисига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Келгусида шаҳримизга ишбилармонларимиз томонидан яна да 160 автобус олиб келиниши режалаштирилган,-дейди вазирликнинг матбуот котиби Заҳида Қалжанова.-Шунингдек, темир йул ва авиатранспорт соҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз бериб, янги йуналишлар ошилмоқда. Бугунги матбуот анжумонида соҳадаги ана шундай янгиликлар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берилди.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси