Конституция-адолат ва эркинликни таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда
Республикамизининг барча ўринларда бўлгани каби, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги санаси Нукус кончилик институтида кўтаринки кайфиятта белгиланиб ўтилди.
Тадбирга институтнинг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари билан биргаликда, депутатлар, судьялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.



Учрашувни институт директори А.Каипбергенов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Т.Романов, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси аъзоси Е.Қутибаева ва Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси Г.Зариповалар иштирокчиларни байрам билан табриклаб, Конституциянинг асосий принциплари, яъни, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси, адолат ва эркинликни таъминлашда муҳим рол ўйнаётганлигини таъкидлади.

Тадбирда талаба-ёшлар Конституция бўйича ўзларини қизиқтирган қатор саволларига тегишли жавоблар олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги