Регби: Чемпионат ғолиблари маълум бўлди

201

Жорий йилнинг 6 апрел куни Нукус шаҳрида спортнинг Регби-7 тури бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатга Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан жамаолар қатнашиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Мусобақа якунида, ўғил болалар ўртасида, биринчи ўринни Республика спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби эгаллашга муаффақ бўлди.

Совринли иккинчи ва учинчи ўринлар Нукус ва Қўнғирот тумани жамоаларига насиб этди.


Қизлар ўртасида ҳам биринчи ўринни Республика спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамаоси эгаллади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби ва Амударё тумани жамоалари кумуш ва бронза медальларини енгиб олишга эришди.

Мусобақа якунида барча ғолиб жамаолар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва , медальлар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси