Коррупция-ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ

183

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминати филиалида соҳага оид сўнгги йиллари мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятин кенг жамаотчиликка таништириш, жамаотда коррупцияга қарши курашиш бўйича иммунитетни шакллантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарга филиал раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, онлайн-конференцалоқа билан шаҳар ва туманлардаги бўлимларнинг бошлиқлари ва бош муҳандислари, «Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Халқ қабулхонаси ва Адлия вазирлигидан мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминаты филиали директорининг ўринбосори Нурлан Жуманиязов, «Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси етакчи мутахассиси  Абдималик Сапаров, Халк кабулхонаси Хожайли туман бўлими мутахассиси Гулзиба Хожаметова, Адлия вазирлигининг Нукус шаҳар бўлими мутахассислари  Шахислам Мамбетсалиев, Диларам Генжебаевалар томонидан сўнгги йиллари мамлакатимизда қабул қилинаётган газ таъминатига оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, энергия ресурсларидан оқилано фойдаланиш, шунингдек, соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва бу бўйича соҳада ишлаётган ҳар бир мутахассиснинг ҳуқуқий саводхонлигин ошириш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларин билдирди.




Семинарда сўзга чиққанлар ўз сўзларида коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мутахассисларга мурожаат этиб, уларга тегишли жавоблар олди.

Қорақалпоғистан ахборот агентлиги