Қишлоқ инфратузилмаси яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Беруний туманига 16,2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратиш режалаштирилган, – деб маълумот беради Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Шундан 23 млрд сўмдан ортиқ «Абай» ОФЙ ҳудудини ривожлантириш (ижтимоий соҳа объектлари, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар) учун ажратилиши белгиланган. 1-босқичда қурилиши белгиланган маҳалла мажмуаси биноси фойдаланишга топширилди.
– Мажмуанинг 1-қаватида маҳалла биноси жойлашган бўлиб, юқори қаватларида ўқув курслари, коворкинг ва IТ маркази, спорт соғломлаштириш зонаси, тикувчилик, эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, нон пишириш цехи ва дўконлар ташкил этилган, – дейди А.Уразова.
«Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Абай овул фуқаролар йиғини ҳудудида 6,1 млрд сўмлик 8,5 км тупроқ йўлларни асфальтлаш, 17 млрд сўмдан ортиқ бўлган 90 ўринли болалар боғчаси, 3 қаватли маҳалла ва аҳолига хизмат кўрсатиш биносини қуриш, 68-сонли мактабга қўшимча ўқув биносини қуриш ва 17-сонли мактаб биносини таъмирлаш режалаштирилган.
1-босқичда қурилиши белгиланган 1 мактабгача таълим ташкилоти ва 3 қаватли маҳалла ва аҳолига хизмат кўрсатиш бинолари, лойиҳа қиймати 3 млрд. 800 млн сўмлик 1 қаватли 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг биноси «Қирққиз махсус қурилиш» МЧЖ томонидан қуриб битказилди.



Шунингдек, 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти яқин кунларда фойдаланишга топширилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги