Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси томонидан Нукус шаҳрида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан семинар ўтказилди.
Семинарда кичик ва ўрта бизнес вакилларининг мамлакат иқтисодий ривожланишидаги муҳим ўрни, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳам таъкидланиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Қайд этилганидек, кичик ва ўрта бизнес мамлакатимизда иш ўрни, инвестиция, инновация, рақобат ва экспортни кўпайтиришга энг катта туртки бераётган йўналиш ҳисобланади. Шу боис, бу борада фаолият юритаётган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, фаолиятини ривожлантиришда бизнес вакилларининг мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш муҳим аҳамият касб этади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда кичик ва ўрта бизнес тадбиркорларининг солиқ ҳисоботларини топшириш, имтиёзлардан фойдаланиш бўйича таклифлари тингланиб, фикр алмашилди.





Қорақалпоғистон ахборот агентлиги