Чемпионатдан янги чемпионларни кутамиз

Жорий йил 7-15 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Хабар қилинганидек, дунёнинг энг кучли ёш қиличбозлари жамланган ушбу мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қизғин тайёргарлик кўрди.
Бу чемпионатда (Wuxi-2025) Ўзбекистондан жами 22 спортчи медаллар учун курашади.

Чемпионатни саблячилар бошлаб бериши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ёшларидан ХIХ Осиё ўйинлари (Ханчжоу, 2022) чемпиони (жамоавий), 5 карра Осиё чемпиони Гулистон Пердебаева, Осиё чемпиони, «Мард ўғлон» мукофоти соҳиби Муса Аймуратов, Осиё чемпионлари Исламбек Абдазов, Наргиза Жақсибаевалар иштирок этади.
Аякўз Жумамуратова яккаликда тушмайди, балки жамоавий мусобақаларда қатнашади.
Мусобақа олдидан кеча залда спортчиларнинг спорт кийимлари, спорт анжомларининг созлиги бирма-бир кўздан кечирилди. Бугун қиличбозлик спорти бўйича Жаҳон чемпионатининг ёшлар ўртасидаги ўғил ва қиз болалар ўртасидаги яккалик баҳсларига старт берилади.

Спортчи ёшларимизга омад тилаймиз!!!
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги