Томорқадан фойдаланувчи оилалар кўпаймоқда

276

Бўзатов тумани Еркиндарё ОФЙ ҳудудида «Томорқа маданияти, томорқадан самарали фойдаланиш ва даромад топиш» мавзусида семинар ўтказилди.

Бўлиб ўтган семинарда Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари И.Абдуғаффоров, туман ҳудудидаги тегишли соҳа раҳбарлари, маҳалла еттилиги, шунингдек, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Семинар иштирокчилари дастлаб, Еркиндарё ОФЙ «Маҳалла» кўчаси фуқароси Б.Бекназаров хонадонида бўлди. Бу ерда тўқсонбости усулидаги экинларни экиш, пиёз ва саримсоқпиёз етиштириш усуллари билан яқиндан танишди.



Тадбирда ташкилотчилар томонидан фуқароларнинг томорқадан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг экспортбоп экинлар етиштириш бўйича билимларини ошириш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари йиғин ҳудудида яшовчи Е.Нийетов хонадонида бўлди.

Бу ерда иссиқхонадан самарали фойдаланиш, бодринг ва помидор кўчатлари етиштириш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш усуллари билан танишди.

Семинар давомида «Бир маҳаллада – бир маҳсулот» тамойили асосида экспортбоп экинларни экиш, камбағалликдан фаровонликка эришиш имкониятлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиши ва тармоқни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.



Шундан сўнг иштирокчилар «Дәрбент гүзари» кўчаси фуқароси А.Алланиязов хонадони бўлиб, бу ерда хонадан эгаси ва мутахассислар мева кўчатларини етиштиришнинг агротехник қоидалари, кўчатларни парваришлаш усуллари, кўчатларни экиш муддати, схемаси ва меъёрларин кўргазмали тарзда тушунтириб, иштирокчилар саволларига жавоб олди.


Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси