Юртимиз келажагининг ҳуқуқий ҳужжати

211

Жорий йил Қорақалпоғистон Республикасы Конституциясининг қабул қилинганига 32 йил бўлди. Конституция мамлакатимизнинг асосий қомуси бўлиб, унда ҳар бир юртнинг келажагини кўрсатади.  1993-йил 9-апрельде қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасы Конституцияси давлатимизнинг энг юқори кучга эга бўлган асосий ҳужжати бўлиб ҳисобланади.

Ушбу сана муносибати  билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида учрашув кечаси ўтказилди.

Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситалари хожимлари иштирок этди.

Уни филиал директоры А.Аяпов очди ва бошқариб борди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасы Жўқорғи Кенгеси депутати А.Толыбеков, Қорақалпоғистон Республикасы Суди судьяси Е.Утениязов ва нураний Б.Султановлар тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, Конституциянинг  халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшлар сиёсати ва бошқа да муҳим ўзгаришларнинг асоси эканлигин таъкидалади.






Тадбир талаба-ёшлар томонидан тайерланган концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси