Аёллар тадбиркорлигига эътибор янада кучайтирилади

142

Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ҳамроҳ” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида аёлларни ўқитиш ишларининг бориши, касаначилик ва хонадонларда уй меҳнати билан шуғулланувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари кенг таҳлил қилинди.

Aйрим камчиликлар, суст бораётган жиҳатларни жадаллаштириш, хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган аёлларга кўмаклашиш борасида маҳаллалар кесимида ишлаш бўйича Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова томонидан тегишли топшириқлар берилди.

Н.Усмонова, ЎзА