Жамоамизнинг дастлабки ғалабаси
233

Куни кеча Саудия Арабстонида U-17 Осиё чемпионати бошланди.
Ушбу Осиё чемпионатида Ислом Исмаилов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси «A» гуруҳида таиландли футболчилар билан учрашди ва ўз рақибаларин 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Аҳамиятли томони шунда, ушбу ўйинда терма жамоамиз сафида қорақалпоғистонлик Нурбек Сарсенбаев ва Азизбек Эримбетовлар иштирок этиб, ўйиннинг ўн иккинчи дақиқасида Нурбек рақиб даровзасига гол уришга муваффақ бўлди.

Жамоамиз 6-апрель куни 2-турда Хитой терма жамоаси билан учрашади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси