Орол тубидаги саксовул яна 5000 тага кўпайди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан муҳим экологик тадбир ўтказилди.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, унинг Нукус ва Тошкент филиаллари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, тюторлар ва талаба-ёшлари томонидан Мўйноқ туманида 5000 туп саксовул кўчати экилди.
Ушбу тадбир «Яшил макон» лойиҳаси доирасида амалга оширилган бўлиб, асосий мақсад – экологик муҳитни яхшилаш, Оролбўйи ҳудудида яшил майдонларни кўпайтириш ва атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашдир. Саксовул ўсимлиги чўл ҳудудлари учун жуда муҳим бўлиб, у тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қум ва чанг бўронларини камайтириш ҳамда экологик барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.


Тадбир давомида олий таълим муассасалари вакиллари биргаликда кўчат экиш жараёнида фаол иштирок этиб, атроф-муҳитга бўлган эътибор ва масъулиятни янада оширди. Бундан ташқари, талаба-ёшлар ўз билимларини амалиётда синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлди.Шунингдек, туманда ўтказилган ушбу ижтимоий-экологик тадбир талаба-ёшларнинг атроф-муҳитга бўлган масъулиятини ошириш билан бирга, уларни жамоат ишларига ҳам ундайди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги