Қарақалпақстан бокси тарихида янги қадам: Медаль муборак Мадияр!

Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида бешта вазн тоифасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди.
Мусобақанинг тўртинчи кунги дастурида 5 нафар боксчимиз ярим финал жангларида рингга чиқишди.
Жумладан, Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) вазнда ҳиндистонлик Вишални, энг оғир (+90 кг) вазндаги чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Даниял Сапарбайни, -50 кг да Асилбек Жалилов ҳиндистонлик Жадумани Манденгбамди, -75 кг да Фазлиддин Эркинбоев польшалик Михал Ярлинскини мағлуб этишга муваффақ бўлди ва финал йулланмасин қўлга киритди.
Афсуски, ярим финалнинг яна бир жангида республикамиз вакили – Мадияр Данияров 60 кг вазнда мезбон боксчи Луис Оливейрага мағлуб бўлди ва бронза медалига эга чиқди.




Албатта, ушбу мусобақа ёш боксшимизнинг халқаро аренадаги дастлабки қадами. Шу сабабли, Мадиярнинг ярим финалдаги натижасига хафа бўлишга бўлмайди. Сабаби, унинг қўлга киритган бронза медали Қорақалпоғистон бокси тарихидаги илк медаль бўлиб ҳисобланади. Мадиярни ва унинг мураббийларини ушбу ғалабаси билан самимий табриклаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси