Қўшма йирик лойиҳаларнинг ижобий натижалари кўринмоқда

187

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарорига мувофиқ, Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасининг амалга оширилиши белгиланган.

Лойиҳа 2024-2026 йиллар давомида амалга оширилади ва еттита объектда бу бўйича ишлар ташкил этилиб, унга жами 25 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Бугунги кунда «MESMER-EAST» компанияси томонидан Беруний туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш доирасида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Беруний туманидаги сув таъминоти корхонасининг маъмурий биносини реконструкция қилиш, 3 та сув тақсимлаш иншоотини, сув резервуарини қуриш ва реконструкция қилиш, 1 та сув йиғиш иншооти, 2 та сув хлорлаш иншооти, 87, 34 километрлик магистраль сув тармоғи, 412, 218 километрлик фуқаролар хонадонларига сув тармоғини тортиш, жами 500 километрлик сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, 17 463 та сув ҳисоблагичларини ўрнатиш кўзда тутилган.



Бугунги кунда Беруний туманидаги 23 та маҳаллада сув тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа 2026 йилнинг учинчи чорагида якунланиши белгиланган. Натижада, тумандаги 81 фоиз фуқаронинг оилалари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги