Тахтакўпирлик пахтакорлар ўзаро маслаҳатлашди

Тахтакўпир туманидаги «Пишенлик-Тахта» фермер хўжалигида бу йилги ҳосил учун чигит экиш мавсуми бошланишига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси А.Жуманазаров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, туман ҳокими Ж.Адилов ҳамда соҳага тегишли ташкилотлар мутасадилари ташкилотлар, пахта кластери ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида сўзга чиққанлар чигит экишнинг сифатли усуллари ва фермер хўжаликлари эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб, уларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.




Бундан сўнг, яхши ниятлар билан далаларга дастлабки уруғлар ташланиб, туманда чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси