Мадияр Данияровнинг рақиби маълум бўлди

Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида бугун ярим финал жанглари бошланади.
Мусобақанинг тўртинчи кунги дастурида 5 нафар боксчимиз ярим финал жангларида рингга чиқишади.
Жумладан, Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) вазнда ҳиндистонлик Вишалга, энг оғир (+90 кг) вазндаги чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Даниял Сапарбайга, -60 кг да Мадияр Данияров мезбон боксчи Луис Оливейрага, -50 кг да Асилбек Жалилов ҳиндистонлик Жадумани Манденгбамга, -75 кг да Фазлиддин Эркинбоев польшалик Михал Ярлинскига қарши рингга чиқади.
Жанглар Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.Ҳакамлардан бу жангда холислик кутиб қоламиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси