Юқори мартабали меҳмонлар Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлди
172

Юқори мартабали меҳмонларга буюк султон ва олим Мирзо Улуғбекнинг давлат арбоби ва астроном сифатидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.
XV асрда бунёд этилган расадхонанинг айни пайтда сақланиб қолган қисми ва музейдаги ноёб ашёлар, қимматли маълумотлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Айни пайтда Европа кенгаши ва Европа комиссияси раҳбарлари шаҳардаги бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишмоқда.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари


