Конституция – ислоҳотларимизнинг ҳуқуқий асоси

191

Жорий йил Қорақалпоғистон Республикаси Конститу­циясининг қабул қилинганина 32 йил бўлади. Ўткан давр ичида республикамиз халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўзгаришлар юз бериб, катта ислоҳотлар амалга оширилди. Албатта, ушбу амалга оширилган ишларнинг ҳуқуқий асоси Қорақалпоғистон Республикаси Конс­титуцияси бўлиб ҳисобланади. Конституция – хал­қимизнинг сиёсий-ҳуқуқий дунё қарашининг юқори намойиши десак бўлади. У мамлакатимиз халқининг эркин ва мустақил, тинч ва дўстона яшашининг қонуний гарови бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Конституция асосида мамлакатимизнинг миллий қонунчилик тизими,  давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ташкил этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг самараси энг аввало, юқори манавиятли, эркин фикрлайдиган, халқимиз тақдири ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга тайер ёш кадрлар сонини кўпайттириш ва уларнинг билимини ошириш билан бевосита боғлик. Ана, шундай кадрларни тайерлашда Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти катта. Сабаби, амалдаги қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар ушбу Конституция асосида қабул қилиниб, ёшларимиз учун имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда.

Бош қомусимиз ёшларнинг келажагин яна да мустаҳкам бўнёд этишда пойдевор бўлиб, унда ёзилган ҳар бир сўз жудаям қадрли ва муҳим ҳисобланади. У фуқароларнинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, тўғри меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқини беради. Конституцияда ҳуқуқ ва эркинлигимиз, фуқаролик мажбуриятларимиз қонун йўли билан кафолатланган. Жумладан, унинг 39-статьясида ҳар бир инсон билим олиш  ҳуқуқига эга бўлиб, бепул умумий билим олишига давлат томонидан кафолат  берилади. Мактаб иши давлат назоратида бўлади деб белгиланган бўлса, 40-моддасида ҳар кимга илмий-техник ижод эркинлиги, маданий ютуқлардан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланди. Давлат жамиятнинг  маданий, илмий ва техник ривожланишига ғамхўрлик қилади, деб кўрсатилган. Ёшларнинг жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ушбу ҳуқуқлари Конституция асосида қабул қилинган қатор қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар билан таъминланди. «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайерлашнинг миллий дастури, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунлар шулар сирасига киради.

Президентимиз Ш.Мирзиёев ўзининг чиқиб сўзлаган сўзларининг  бирида мамлакатимиз кележаги бўлган ёшларга қарата «Улуғ кележак  бугундан бошланади» деб ишонч билдирган эди. Шунинг учун ҳам, давлатимиз ёшлари Президентимизнинг халқимизнинг ишончни оқлаб, мамлакатимиз томонидан яратилаётган шароитлардан тўлиқ фойдаланиб, ўз иродасин, билимини ишга солиб, Ватанимизнинг ривожланишига, унинг дунё жамиятчилигидаги ўзининг муносиб ўрнини эгалашига сафарбор қилиши лозим. Бунинг учун ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўп қиррали  ҳамкорликни яна да ривожлантириш зарур.

Хулоса қилиб айтар бўлсак, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг ҳуқуқий асоси Конституция бўлиб ҳисобланар экан, уни қадрлашимиз ва талабларига риоя қилишимиз шарт

М.ТУРАҚБАЕВ,

Нукус шаҳар Адлия бўлим Давлат хизматлари марказининг бош мутахассиси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги