Мақсад – янги иш ўринлари яратиш орқали камбағалликни қисқартириш

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари асосида идоралар раҳбарлари маҳаллаларда кам таъминланган оилалар шароитларини яхшилаш бўйича иқтисодий-ижтимоий чора-тадбирларга масъул этиб белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Назарбаев Амударё туманидан бириктирилган 5 та хонадонда бўлиб, тегишли мутасаддилар иштирокида тумандаги «Камбағалликдан – фаровонлик сари» тамойили бўйича камбағаллик даражасини камайтириш ва янги иш ўринларини яратиш ишлари таҳлилий жиҳатдан ўрганилди.
Тумандаги Жайҳун овул фуқаролар йиғини масъуллари билан биргаликда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Фуқаролар билан суҳбатлашиб, касб-ҳунарга қобилияти ва имкониятлари билан қизиқди.


Ушбу маҳаллада яшовчи жами 2510 нафар фуқаро ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган бўлиб, шу кунга қадар 15 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўргатилиб, тикувчилик ва тўқувчилик курсларида ўқитилган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги