«Бугунги куннинг тадбиркор аёли» кўпаймоқда

Кегейли туманида ўз тадбиркорлигини ривожлантираётган фаол хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида «Бугунги куннинг тадбиркор аёли» лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Н.Аметова, Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутати Б.Искендеров, ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат бошлиғи П.Байжанов ва хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбир давомида хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бино қуриш учун ер участкаси ажратилишига яқиндан кўмаклашиш каби фикр-таклифлар ўртага ташланди.
– Тадбиркорлик фаолиятимни 2014 йилда 1 нафар ишчи билан бошлаган бўлсам, бугунги кунда уларнинг сони 10 нафардан зиёд бўлиб, туманда аёллар ва эркаклар учун гўзаллик салони ҳамда тикувчилик цехи фаолиятини олиб бормоқдамиз. Президентимиз ташаббуси билан яратилган имкониятлар доирасида тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш ва ишчилар сонини 50 нафарга кўпайтиришни режалаштирганман, – дейди тадбиркор Н.Тилеўмуратова.
Тадбир давомида иштирокчилар Назира Тилеумуратованинг гўзаллик салони ва тикувчилик цехида бўлиб, унда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.




Тадбир якунида тумандаги қатор тадбиркор аёлларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги